"Аэропортни босиб олишда" айбланиб қамалган фаол Айгерим Тлеужанова яна очлик эълон қилди.
Бу ҳақда унинг онасига таяниб "Республика" нашри хабар бермоқда.
Тлеужанова жазони Олматанинг 10-сонли жазони ижро этиш муассасасида ўтаётган эди.
У очарчиликни "сақлаш режимидан норозилиги ва ҳуқуқлари бузилганлиги" муносабати билан эълон қилган. Тлеужанова унга зарурий тиббий хизматдан фойдаланишга имкон берилмаётганидан норози.
2023 йил июль ойида фаол Айгерим Тлеужанова 2022 йил январь воқеалари вақтида аэропортни босиб олишга уринишда айбланиб, тўрт йилга қамалган эди. У билан айни жиноий иш доирасида айбдор деб топилган мактаб ўқитувчиси Калас Нурпеисов ва яна уч Олмаоталик - Нурлан Далибоев, Эрмухамет Шилибаев, Жан-Аидар Карменовлар - саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Фаоллар бу айбловларни рад этади.