Ссылки доступа

Россияда ОМОН тожик муҳожирлари ётоқхонасини вайрон қилди(видео)


Видеоларда ётоқхонага келтирилган беҳуда вайронагарчиликни, тожик муҳожирларига нисабатан қўлланган бешафқат ва беписанд муносабатни кўрса бўлади.

Россия полициясининг махсус бўлинмаси (ОМОН) тожикистонликлар ётоқхонасини вайрон қилди ва 60 дан ортиқ муҳожирни босиб олиб кетди.

Шулардан бир неча киши жарима билан қутилган, бироқ ушланганларнинг аксарияти депортация қилинмоқда.

Озодлик радиосига тожик муҳожирлари ётоқхонасида ОМОН "амалиётини" акс этган бир нечта видеолавҳалар келиб тушди. Видеоларда ётоқхонага келтирилган беҳуда вайронагарчиликни, тожик муҳожирларига нисабатан қўлланган бешафқат ва беписанд муносабатни кўрса бўлади.

“Крокус Сити Холл” даги теракт Россияда аксил мигрант кайфиятлари ва ксенофобияни кучайтирди.

Мамлакат бўйлаб марказий осиёлик муҳожирларга қарши полиция рейдлари кўпайди, рус сиёсатчилари мигрантлар устидан назоратни кучайтиришга чақирмоқда. Россиядаги масжидларни бутунлай ёпиш талаблари ҳам янграмоқда. Тармоқларда муҳожирларни эркин ҳаракатланиш ҳуқуқисиз иш жойларида ушлабтуриш таклифи илгари сурилмоқда.

Россиялик ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик кунига минглаб муҳожирлар сиқувга олингани билан боғлиқ шикоятлар тушаётганини айтади.

"Кунига мингга яқин мурожаат бўляпти. Улардан 700 га яқини ҳибсга олишлар билан боғлиқ. Ҳозир менда тахминан 3,5 минг мурожаат бор. 150 га яқини мигрантларнинг полиция томонидан калтакланиши билан боғлиқ. Бу асосан ҳибсга олиш пайтида содир бўлади. Кўпчилик мигрантларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар айби илиб қўйиляпти. Полиция ходимларининг талабларига бўйсунмаслик айби билан уларни бир суткага қамоққа олиш ёки миграция қонунчилигини буздия дея ҳибсга олиш орқали депортация қилиш холатлари ҳам кўп бўляпти. Шунингдек, майда безорилик тўғрисидаги сохта баённомалар тузилиб, қамоққа олиняпти", дейди Чупик.

XS
SM
MD
LG