Мукофотни топшириш маросими 12 май куни Германиянинг Дрезден шаҳрида бўлиб ўтади. Мукофотни сиёсатчининг беваси Юлия Навальная қабул қилиб олади.
Дрезден тинчлик мукофоти 2010 йилда таъсис этилган. Мазкур мукофотга аввал сазовор бўлганлар орасида собиқ СССРдан икки киши бор. Улардан бири собиқ СССР президенти Михаил Горбачёв (2010 йил), иккинчиси эса 1983 йили СССР ва АҚШ ўртасидаги муҳтамил ядровий урушнинг олдини олишга муваффақ бўлган Станислав Петровдир (2015 йил).
Алексей Навальний 2024 йилнинг 16 февралида Харп посёлкасидаги “Қутб бўриси” (“Полярний волк”) колониясида жон таслим қилган. Расмий маълумотга мувофиқ, сиёсатчи табиий сабабларга кўра вафот этган. Навальнийнинг сафдошлари фикрича эса, у ўлдирилган.