Беш мамлакат Қозоғистон ҳудудида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади, деб хабар қилди Озарбайжон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
4 апрель куни ушбу мамлакатлар мудофаа вазирлари Ақтау шаҳрида «Бирлестик-2024» («Бирлашиш-2024») қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларини режалаштириш бўйича йиғилиш ўтказган ва тегишли қўшма режани имзолаган.
Кенг кўламли машғулотларни «Оймаша» полигони ҳудудларида, шунингдек, Каспий денгизидаги Токмак бурнида ўтказиш режалаштирилган.
Қайд этилишича, йиғилишда машғулотларга тайёргарлик кўриш ва бажариш лозим бўлган вазифалар билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.