Ссылки доступа

Қозоғистон президенти 5 апрель куни Ўзбекистонга келади


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев 5 апрель куни ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Хива шаҳрида ўтадиган музокараларда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида кооперация алоқаларини ривожлантириш, транспорт ва энергетика соҳаларида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, гуманитар дастурларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Икки давлат раҳбари минтақавий кун тартибидаги масалаларни ҳам муҳокама қилади.

XS
SM
MD
LG