Қозоғистондаги силкиниш Тошкент вақти билан 04:36 да рўй берди. Зилзила координаталари: 41,36 градус шимолий кенглик; 69,02 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,2. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 20 км шимоли-ғарбда.
Марказ хабарига кўра, зилзила Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва пойтахтнинг Учтепа ҳамда Олмазор туманларида 2 балл кўринишида сезилди. Пойтахтнинг бошқа туманларида яшовчи аҳоли ҳам мазкур силкинишни сезганини қайд этди.
4 апрель куни Қирғизистонда содир бўлган 4 балли зилзила ҳам Ўзбекистонда сезилганди: ер силкиниши кучи Наманганнинг Янгиқўрғон ва Чортоқ туманларида 2 баллга тенг бўлган.