Ссылки доступа

Москва-Бохтар йўналишида парвозлар тўхтатилди


Шу кунгача Бохтар аэропортидан Москвага ҳар куни училаётган эди.

Москва-Бохтар йўналиши бўйича парвозлар 7 апрелга қадар тўхтатилди. Шу кунгача Бохтар аэропортидан Москвага ҳар куни училаётган эди.

Ушбу йўналишдаги парвозларни Россиянинг "Nord Wind" компанияси амалга оширади.

Бохтар аэропорти раҳбари Фарход Абдурашидзода 3 апрель куни Озоди радиосига маълум қилишича, Россиядан парвозлар 7 апрелгача тўхтатилгани ҳақида хабар келган, бу қарорнинг сабаблари кўрсатилмаган.

Бу “Крокус Сити холл”га ҳужумдан кейин Россияда вужудга келган вазият билан боғлиқ бўлиши мумкин. Айни пайтда Тожикистондан Россияга кетаётганлар оқими ҳам камайган. Москвага боришни режалаштирган айрим тожикистонликлар чипталарини қайтармоқда.

Душанбе, Хўжанд, Кўлоб аэропортлари, шунингдек, "Сомон Эйр" ва "Урал хаво йўллари" авиакомпаниялари Тожикистон ва Россия ўртасидаги рейсларда ўзгаришлар кузатилмагани ҳақида хабар бермоқда. Шу билан бирга, "Сомон Эйр" ҳар бир рейсда йўловчилар камида 10-15 кишига камайганини тасдиқлади.

Баҳор фасли анъанавий равишда Марказий Осиё давлатларидан Россияга меҳнат миграцияси даври ҳисобланади. Бироқ Марказий Осиё давлатлари ҳукуматлари ўз фуқароларига Россияга вақтинчалик бормай туришликни тавсия қилмоқда.

XS
SM
MD
LG