Ссылки доступа

Тожикистонда Наврўзга теракт уюштирмоқчи бўлган 20 га яқин одам ҳибсга олинди


Иллюстратив фото
Иллюстратив фото

Бу ҳақида ҳуқуқ-тартибот органларидаги Озоди радиосининг манбалари маълум қилган.

Тожикистонда Наврўз байрам тадбирлари чоғида теракт уюштиришга уринишда гумонланган 20 га яқин киши қўлга олинган. Бу ҳақида ҳуқуқ-тартибот органларидаги Озоди радиосининг манбалари маълум қилган.

Манбанинг айтишича, Наврўз арафасида қўлга олинганларнинг барчаси Вахдат, Роғун ва Нурек шаҳри аҳолиси вакилларидан, улар Душанбега олиб кетилган.

“Гуруҳнинг мақсади Наврўз байрами муносабати билан Душанбеда бўлиб ўтаётган оммавий тадбирларда имкон қадар кўпроқ қурбонларни кўзлаган теракт уюштириш эди”, дейди манба.

Аввалроқ, Москва яқинидаги “Крокус Сити холл” концерт залига ҳужумга оид иш бўйича Тожикистонда 9 нафар гумонланувчи қўлга олинган эди.

Терговни олиб бораётган Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси қўлга олинганларнинг "Крокус Сити Холл"даги терактга алоқасини текширмоқда.

Гумонланувчилар ҳақида батафсил маълумот берилмаган, бироқ Озоди радиосининг бошқа бир манбаси улар ичида вояга етмаганлар ҳам борлигини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG