Унга кўра, ИИВнинг Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган электрон браслетларни жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Барча ҳудудларда синовдан муваффақиятли ўтказилган ушбу амалиётни босқичма-босқич жорий этиш таклиф этилмоқда.
Электрон браслет оёққа тақиш мумкин бўлмаган ҳолларда, билагига электрон билагузук тақишга рухсат берилади.
Электрон браслет ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахслар учун эса Пробация хизматини ривожлантириш жамғармаси томонидан сотиб олинади.
Лойиҳа муҳокамаси 11 апрелга қадар давом этади.