Ссылки доступа

Диний воиз Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди


Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган диний воиз Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалган. Бу ҳақда Kun.uz нашри Тошкент шаҳар судидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.

Қайд этилишича, суд Солихон Ортиқхўжаевнинг Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганига қаноат ҳосил қилган.

Ижтимоий тармоқлардаги кескин чиқишлари туфайли Солихон Ортиқхўжаев аввал ҳам Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан бир неча бор огоҳлантирилган, 2022 йилнинг январь ойида эса Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Фатҳ” жоме масжидининг имом ноиби вазифасидан бўшатилган эди.

XS
SM
MD
LG