Тожикистоннинг саккиз фуқароси бу терактни содир этганликда айбланиб Россияда ҳибсга олинган, тўртта асосий айбланувчи яққол қийноқларга дучор бўлган.
“Ҳибсга олинганлар гумондор ҳисобланади ва уларга нисбатан ҳар қандай жазони фақат суд белгилаши керак, қолган барча ўзбошимчалик ҳаракатлар қонунга зиддир”, — дейилади Польшада жойлашган қўмитанинг мурожаатида.
Тожик муҳолифати мурожаатининг нусхаси Тожикистон ва Россия ҳукуматларига, Тожикистондаги Қийноқлар ва жазосизликка қарши фуқаролик жамияти коалицияси ҳамда Душанбе ва Москвадаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсманга юборилган.
Мурожаатчиларга кўра, “Тожикистон томони ҳам ўз терговини ўтказиши ва тергов материаллари билан танишиши керак”.
Таниқли ҳуқуқбон Ойнихол Бобоназарова ҳам 31 март куни Фасебоокдаги саҳифасида терговда Тожикистон томони ҳам иштирок этишини сўраган.
Москва яқинидаги “Крокус Сити холл” концерт залига ҳужумга оид иш бўйича Тожикистонда 9 нафар гумонланувчи қўлга олинган. Бу ҳақда Тожикистон махсус хизматларидаги манбаларга таяниб, “РИА Новости”, Reuters ва "Азиа-Плюс" хабар берди.
Reuters ёзишича, қўлга олинганларнинг барчаси Вахдат шаҳри аҳолиси вакилларидан, улар Душанбега олиб кетилган.
Уларнинг Москвадаги ҳужумчиларга қандай алоқаси борлиги айтилмаган. Аввалроқ Озоди радиоси айбланувчилардан бири Саидакрам Рачабализоданинг онаси, укаси, хотини ва икки амакиси Душанбега сўроққа олиб кетилганини маълум қилган эди.
Гумонланувчиларнинг терговида Россиядан етиб келган терговчилар гуруҳи ҳам иштирок этмоқда.
РИА Новости хабарига кўра, ҳибсга олинганлар, жумладан, тақиқланган ИШИД гуруҳига алоқадорликда ҳам гумон қилинмоқда.
“Тожикистон сиёсий маҳбусларини озод этиш қўмитаси” ҳукуматдан “Крокус Сити холл” концерт залига ҳужумни тергов қилиш мақсадида Россияга терговчиларни юборишни сўрамоқда.