Ссылки доступа

Бекободда аёл ўзини 5-қаватдан ташлаб вафот этди


Тошкент вилоятининг Бекобод туманида 28 ёшли аёл ўзини 5-қаватдан ташлаб вафот этди. Марҳуманинг яқинлари бунга зўравон эр айбдорлигини айтмоқда.

Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилишича, воқеа 27 март куни содир бўлган. Икки фарзанднинг онаси бўлган Н.Х. яшаш хонадонининг 5-қаватидан ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилган. Аёл оилали бўлиб, 2 нафар фарзанд (6 ва 2 ёшли қизлар)нинг онаси бўлган ва муқаддам судланмаган.

Воқеа жойига тумани прокурори, туман прокуратураси терговчиси, ИИБ бошлиғи ва бошқа тергов-тезкор гуруҳи аъзолари чиққан. Воқеа жойини кўздан кечириш давомида аёлнинг яшаш хонадонидан унинг бир дона телефон аппарати олинган. Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Яқинларининг айтишича, аёлнинг турмуши нотинч бўлган, эри ваҳшийларча калтаклаб келган. Тўққиз йиллик турмушнинг бор-йўғи уч йилини эриникида яшаган. Лекин шу орада уч марта ҳимоя ордери берилган бўлса ҳам зўравонга бирор чора кўрилмаган.

Бош прокуратуранинг билдиришича, айни пайтда ҳолат юзасидан Бекобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, натижаси юзасидан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

XS
SM
MD
LG