Ссылки доступа

Оқтўба вилоятида сув тошқини деб фавқулодда ҳолат жорий этилди


Саздинск ва Оқтўба сув омборлари аллақачон тўлиб кетган, сув тошиб кетиши хавфи ортиб бормоқда.

28 март куни кечқурун Оқтўба шаҳри ва Оқтўба вилоятининг яна учта туманида табий офатлар деб фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Бунгача ҳукумат Элек ва Қарғали дарёлари соҳилида жойлашган 906 оилани эвакуация қилишга қарор қилганди.

29 мартга ўтар кечаси Илек дарёси қирғоғида яшовчи 1193 киши (шулардан 468 нафари болалар) эвакуация қилинди.

Эвакуация қилинганлар Оқтўбе шаҳридаги мактаб биносига жойлаштирилди. Эвакуацияда қутқарувчилар ва ҳокимлик ажратган 80 та автобусдан ташқари маҳаллий аҳоли ва таксичилар ҳам иштирок этди.

Расмийларнинг хабар беришича, Саздинск ва Оқтўба сув омборлари аллақачон тўлиб, сув тошиб кетиши хавфи ортиб бормоқда. Бу эса бутун шаҳарга хавф туғдирмоқда. Салбий оқибатларнинг олдини олиш учун сув қўйиб юборилмоқда.

26 март куни ҳаво ғайриоддий тарзда исиб кетгани учун даштларда эриган сувлар шаҳарга оқиб кела бошлади. Саздинка дарёси ҳам қирғоқларидан чиқиб кетган. Бугунга келиб шаҳар ҳудудидаги 73 та уйни сув босган.
Ҳудди шундай оғир вазият вилоятнинг Кобдин, Мугалжар ва Темир туманларида ҳам кузатилмоқда.

XS
SM
MD
LG