Акциядан кўзланган асосий мақсад соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига жамоатчилик эътиборини жалб қилиш, шаҳарларда автомобиллар ҳаракатини камайтириш ва жамоат транспортини ривожлантиришдан иборат.
Экология вазирлиги барчани шу куни бўлиб ўтадиган акцияга «бефарқ қолмасликка, шахсий автомобиллар ўрнига жамоат транспорти, метро, велосипед каби атмосферага камроқ зарар етказадиган транспорт воситаларидан фойдаланишга» чақирди.