Ссылки доступа

Қозоғистон президенти "шарқий Давос"да иштирок этади


Боао Осиё форуми 28—31 март кунлари бўлиб ўтади.

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 28–29 март кунлари амалий ташриф билан Хитойда бўлади. У Боао Осиё форуми (БАФ)йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

“Ташриф дастуридан Хитой раҳбарияти, халқаро ташкилотлар ва йирик Хитой компаниялари раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўрин олган”, дейилади президент матбуотининг хабарида.

Тоқаевнинг Хитойга ташрифи уйғурлар геноцидига алоқадорликда айбланиб халқаро санкциялар учраган Шинжон-Уйғур мухтор вилояти ҳукумати раиси Эркин Туниёз билан Остонада учрашувидан бир кун ўтиб ошкор этилди.

Боаодаги форум 2001 йилдан бери мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда ва унда 30 га яқин давлат (Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари) иштирок этади.

Жорий йилда у 28—31 март кунлари ташкиллаштирилди.

БАФ Шарқий Давос деб аталади — бу муҳим келишувларни имзолаш, Осиё ва дунёнинг бошқа барча минтақаларидаги бизнес ва ҳукумат доиралари вакиллари ўртасидаги позицияларни мувофиқлаштириш учун катта платформадир.

Хитой ҳукумати уни ривожлантиришга катта эътибор қаратади ва бу механизмни Пекиннинг халқаро алоқаларини фаоллаштириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилувчи дипломатиянинг самарали воситаси деб билади.

XS
SM
MD
LG