Ссылки доступа

Суриядаги террорчилар сафига бориб қўшилган йигит 6 йилга қамалди


Февраль ойи охирида Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб, жиддий жароҳатланган ўзбекистонлик йигит қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинганди. ЎзА хабарига кўра, жиззахлик йигит 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

2000 йилда Жиззах вилоятида туғилган йигит интернетда Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандийнинг аудио, видеомаърузаларини тинглаб, томоша жараёнида Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти аъзоси билан танишган.

Сўнг Туркия орқали Сурияга ўтган жиззахлик йигит «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти аъзолари сафида ғоявий ҳамда ҳарбий тайёргарликдан ўтган. Аммо Сурия ҳукумати кучлари томонидан амалга оширилган ҳарбий амалиётлар туфайли жиддий жароҳат олган. Соғлиғи тикланганидан кейин террористик ташкилотнинг хўжалик ишларига жалб этилган.

У 2023 йилнинг декабрь ойида даволаниш учун Суриядан қўшни давлатга ўтган вақтида қўлга олингач, Ўзбекистонга олиб келинди. Йигитга нисбатан Жиноят кодексининг 155 прим 2-моддаси (Террорчилик фаолияти учун ўқувдан чиқиш) ҳамда 244 прим 2- моддаси (Диний экстремистик ташкилотлар тузиш, уларда қатнашиш) билан жиноий иш қўзғатилганди.

Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман судида мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, Д. Раимовга нисбатан тегишли моддаларга асосан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

XS
SM
MD
LG