Ссылки доступа

"Райим Миллион" Қирғизистонга келтирилди


Уни Бакуда қўлга олишган. 

Хитойдан "кулранг импортни" назорат қилувчи асосий шахслардан бўлгани айтилган Райимбек Матраимов 26 март куни Бакудан Бишкекка келтирилди. Қидирувда бўлган Қирғизистон божхона хизматининг собиқ раис ўринбосари қўлга олинганини Озодликнинг ишончли манбалари тасдиқламоқда.

Маҳаллий ОАВ ёзишича, у билан бирга акаси ҳам қўлга олинган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳозирча бу мавзуда ҳеч қандай маълумот бермаган. Бироқ, ижтимоий тармоқларда Матраимовга ўхшаган шахс камерага жавоб бераётганининг қисқа видеоси тарқалмоқда.

"Райим Миллионер" лақаби билан танилган Райимбек Матраимов Озодлик, Клооп ва Уюшган жиноятчилик ва коррупция тадқиқоти марказининг (OCCRP) қўшма ҳисоботида Хитойдан "кулранг импортни" назорат қилувчи асосий шахслардан бўлгани айтилган. У Қирғизистон божхоналарида коррупцион схемалари ташкил этишда айбланиб 2020 йил октябрь ойида қўлга олинган. Райим Матраимов буджетга бир қисми нақд, бир қисми мулк шаклида 2 миллиард сом зарарни қоплаб берган. Судда у ўз айбига иқрор бўлган ва 260 минг сом жаримага тортилган.

Раиймбек Матраимов кузда, ҳамкори бўлмиш ўғрибоши Қамчи ўлдирилгач, Туркияга, у ердан эса Бакуга чиқиб кетганлиги ҳақида хабар тарқаган эди. МХДҚ раиси Қамчибек Ташиев Райимбек Матраимовни "Қирғизистонда мафия тузганликда" айблаган ва унинг 80 млн долларлик мол-мулки мусодара қилинганини айтган эди.Давлат ҳисобига Бишкек ва Ўш шаҳарларида Матраимовга тегишли турар-жой мажмуалари, божхона терминаллари ва спорт клублар ўтказилган.

XS
SM
MD
LG