Ссылки доступа

Қаршида янги туғилган чақалоқни ташлаб кетишди (видео)


Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида янги туғилган чақалоқ сумкага солиниб зинапоя тагига ташлаб кетилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар маълум қилди.

26 март куни ижтимоий тармоқларда зинапоя остидан бозор сумкаси ичига солинган чақалоқни топгани тасвирланган видео тарқалди.

Maълумотларга кўра, ҳодиса Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги шифохоналардан бирида содир бўлган.

Видеода ҳуқуқ-тартибот идораси ходими болани полиэтилен сумкадан қандай чиқариб олгани тасвирланган.

Ҳозирча боланинг онаси ва чақалоқ ким томонидан ташлаб кетилгани маълум эмас.

Аввалроқ Самарқандда кўп қаватли уйнинг йўлагида янги туғилган эгизак чақалоқлар қолдириб кетилгани ҳақида хабар қилинган эди. Эгизак қизалоқларни уй йўлагига аёл киши қолдириб кетган. Унинг ҳаракати кўп қаватли уйнинг кузатув камерасига тушиб қолган. Аёл ниқоб таққан, рўмолга ўраниб олган ҳолатда бўлган.

XS
SM
MD
LG