Ссылки доступа

Тошкентда 12 ёшли ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган ўқитувчи 8 йилга қамалди


Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси айбдор деб топилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда шаҳар суди хабар берди.

Маълум қилинишича, пенсиядаги мусиқа ўқитувчиси, 1957 йилда туғилган Султанов Александр, 12 ёшли қизчага дарс бериш асносида икки йил давомида тегажоғлик қилиб, номусига тегишига сал қолган. У оиланинг тўлиқ ишончига кириб, ҳатто уларнинг уйига ҳам бориб турарди.

2023 йил август ойида зўравонликка қарши курашувчи Nemolchi.uz лойиҳаси уйидаги хусусий дарс пайтида 12 ёшли ўқувчисини зўрламоқчи бўлган тошкентлик мусиқа ўқитувчиси Александр Султанов ҳақида хабар берган эди.

Шундан сўнг айбланувчининг бошқа бир собиқ ўқувчиси Nemolchi.uz билан боғланиб, ўқитувчи унга болалигида қандай жинсий зўравонлик қилганини айтиб берган. У шунингдек, бу ушбу ўқитувчининг ўқувчиларига зўравонлик қилган биринчи ҳолати эмаслигини таъкидлаган.

Суд судланувчини Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (14 ёшга етмаган шахс билан жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондириш) билан айбдор деб топиб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

XS
SM
MD
LG