Қозоғистонда тинч йиғилишлар тўғрисидаги қонунни бузганликда айбланиб бир неча фаол ҳибсга олинди, дея хабар беради “Фаоллар экстремист эмас” ҳуқуқ ташкилоти.
“Фаоллар экстремист эмас” гуруҳи 22 март куни ўз Телеграм каналида маълум қилишича, 20-21 март кунлари тўрт нафар фаол 7 суткадан 20 суткагача маъмурий қамоққа олинган.
Норозилик намойишлари бўлиб ўтиши кутилган 21 март куни Қозоғистоннинг камида бир неча шаҳарларида, жумладан, Уралск (Ғарбий Қозоғистон вилояти), Талгар (Олмаота вилояти), Кобда (Оқтўбе вилояти) шаҳарларида истиқомат қилувчи фаоллар устидан ташқи кузатув ўрнатилган.
Бундан ташқари, аввалроқ Чимкентда Эрмек Коншбоев, Остонада Сандугаш Кантарбаева ва Венера Жанбаева ҳибсга олинган эди. Суд уларни мос равишда 20 ва 15 суткага маъмурий қамоққа олишга ҳукм қилди, дея хабар қилди ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилот. Фаол Руслан Нурканов ҳам ғойиб бўлган, у ҳибсга олинган бўлиши мумкин.
Қозоғистон расмийлари ҳозирча Наврўз байрами кунлари келишилмаган намойишларни олдини олиш мақсадида қанча фаол ҳибсга олингани ҳақида хабар бермаган.
Қозоғистоннинг турли шаҳарларида фаоллар 21-23 март кунлари тинч намойишлар ўтказиш учун топширган аризаларига ҳокимиятдан 20 дан ортиқ рад жавобини олган.
Эҳтимолий намойишлар арафасида фаолларни полицияга чақиришлар, ҳибсга олишлар Қозоғистонда одатий ҳолга айланган.
Эҳтимолий намойишлар арафасида фаолларни полицияга чақиришлар, ҳибсга олишлар Қозоғистонда одатий ҳолга айланган.