Ссылки доступа

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг бахтли давлат деб топилди


Ўзбекистон World Happiness Report‘нинг энг бахтли давлатлар рейтингида 143 давлат орасидан 47-ўринни эгаллади.

БМТ энг бахтли мамлакат деб Финландияни тан олди ва бу кетма-кет еттинчи марта. Шунингдек, юқори ўнталикда Дания, Исландия, Швеция, Исроил, Нидерландия, Норвегия, Люксембург, Швейцария ва Австралия ҳам бор.

Ўзбекистон 47-ўринда қайд этилди. Бу Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари - Қозоғистон (49-ўрин), Қирғизистон (75-ўрин) ва Тожикистондан (88-ўрин) юқори натижа. Туркманистон рейтингдан жой олмаган.

Рейтингда Россия 72-ўринда, Украина 105-ўринда қайд этилган. МДҲ давлатларидан Молдова 71-ўринда, Арманистон 82-ўринда, Озарбайжон 101-ўринда. Беларусь ҳам Туркманистон каби рўйхатга киритилмаган.

Афғонистон 143-ўрин билан рейтингда сўнгги поғонадан жой олди.

Ҳисоботда, шунингдек, биринчи марта бахт даражаси ёшга қараб таҳлил қилинган. Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, бутун дунёда одамларнинг ёши улғайган сари ўртача бахт даражаси аста-секин пасайиб боради.

Индексни тузишда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш даражаси, ўртача умр кўриш давомийлиги, фуқароларнинг эркинликларини ҳурмат қилиш, иш ўринлари хавфсизлиги, коррупция даражаси каби кўрсаткичлар, шунингдек, жамоатчилик фикрини ўрганиш натижалари ҳисобга олинган.

XS
SM
MD
LG