Ссылки доступа

Бишкекда Ўрхон Инандига қирғиз фуқаролигини берганликда гумонланган амалдорлар оқланди


Суд в Бишкеке заявил 19 марта, что днем ранее оправдал трех бывших высокопоставленных чиновников по обвинению в незаконном предоставлении кыргызского гражданства гражданам Турции.

Бишкекда 19 март куни президент маъмуриятининг собиқ раҳбари Фарид Ниёзов, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Бусурманқул Табалдиев ва Қочқинлар ишлари бўйича давлат комиссиясининг собиқ раҳбари Эрнис Апиловлар оқланди.

Улар 10 нафар Туркия фуқароларига, жумладан Ўрхон Инандига Қирғизистон фуқаролигини ноқонуний равишда берганликда гумонланаётган эди.

Ўрхон Инанди Қирғизистондаги «Сапат» турк-қирғиз лицейлари тармоғининг раҳбари эди. Туркия уни АҚШда яшовчи уламо Фатҳуллох Гулан асос солган ҳаракатга алоқадорликда айблаб қидирувга берган. 2021 йилда турк махсус хизматлари уни Бишкекдан ўғирлаб келган. Туркияда у “қуролли террор гуруҳини тузишда” айбланиб 21 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

XS
SM
MD
LG