Қозоғистон Хитойдан клиник синовлардан ўтмаганлиги айтилаётган инсулинни сотиб олган. Бу ҳақда 18 март куни депутат Гулдар Нурумова маълум қилди.
“Бу инсулинни дунёда фақат иккита давлат сотиб олди - Қозоғистон ва Лотин Америкасидаги бир давлат. Унинг самарадорлиги ҳали маълум эмас, у ҳали клиник синовлардан ўтмаган. Шифокорлар ва беморлар эътироз билдирмоқда”, дейди депутат. Унинг сўзларига кўра, ушбу инсулиннинг нархи Европа инсулининики билан нархи деярли бир хил.
2014 йилда Европада ишлаб чиқарилган инсулин Қозоғистонда рўйхатга олинган. Бу инсулин тури, депутатнинг аниқлик киритишича, бир ёшдан ошган болалар учун мумкин бўлган ягона ягона инсулин ҳисобланади. Ўтган йили у давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам ҳажмига киритилган эди, аммо у негадир беморларга етиб бормаяпти.
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Акмарал Алназарова Хитой инсулинининг биринчи партияси ўтган йили харид қилинганини айтмоқда.
“Йил давомида аҳолидан шикоятлар кузатилмади. Шу билан бирга, болалар аввал қўллаган инсулинидан фойдаланишда давом этаверади”, деди вазир.
Алназарованинг аниқлик киритишича, вазирлик "СК-Фармация" ва Дори воситалари экспертизаси миллий маркази Хитой инсулинини «тезкор» рўйхатга олганлигидан шубҳаланиб, лобби аломатларига текширмоқда.
Қозоғистоннинг дори воситаларининг ягона дистрибютори бўлмиш "СК-Фармация" инсулин қоидаларга тўла мувофиқ тарзда сотиб олинганини маълум қилди.
Бу инсулинни дунёда фақат иккита давлат сотиб олди - Қозоғистон ва Лотин Америкасидаги бир давлат.