Ссылки доступа

АҚШда асли ўзбекистонлик собиқ хотинини ўлдириб, ўз жонига қасд қилди


АҚШда эркак келиб чиқиши Ўзбекистондан бўлган собиқ хотинини ўлдириб, сўнгра ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда The Philadelphia Inquirer нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Монтгомери округидаги истиқомат қилувчи 44 ёшли Аллаберг 16 март куни Мореленд шаҳарчасининг Хантингтон округида собиқ рафиқаси 43 ёшли Дурдона Султоновани отиб ўлдирган. Жиноят содир этганидан кўп ўтмай, эркак ўз жонига қасд қилган.

Манбага кўра, 17 март куни 16:38 лар атрофида Мореланд шаҳри полицияси маҳаллий аҳоли вакилларидан шошилинч қўнғироқ қабул қилган. Жиноят содир этилган хонадон қўшнилари 911 рақами орқали масъулларга хабар берган. Полиция ходимлари воқеа жойига етиб келиб, Султонова Дурдона ва Аллабергнинг жасадларини хонадон ётоқхонасидан топишган.

Марҳума Султонованинг кўкрак қисмида кўплаб ўқ жароҳатлари топилган. Аллаберг эса бош қисмига йўналтирилган ўқдан ҳалок бўлган.

Округ суди ҳолатга расман қотиллик дея баҳо бериб, жиноий иш қўзғатган.

Дурдона Султонова Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси битирувчиси бўлиб, магистратурани Японияда ўқиган. Кейин эса АҚШга кўчиб ўтган. Аёлнинг икки нафар фарзанди бўлган.

XS
SM
MD
LG