Ссылки доступа

Бухорода наркотик савдосига аралашганликда гумонланган ИИБ офицерлари қўлга олинди


Бухорода ўтказилган тезкор тадбирда вилоят ички ишлар бошқармасининг гиёванд моддалар ноқонуний айланмасига аралашгани аниқланган икки офицери қўлга олинган.

Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати маълумотига кўра, мазкур икки зобит 16 март куни “жиноят устида” ушланган.

Хабарномада айни пайтда “ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 25-моддаси, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган" бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани қайд этилган.

Вазирлик баёнотидан келиб чиқилса, ИИБ зобитлари уюшган гуруҳ таркибида “”гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни лабораторияларда ёхуд ўзганинг мулки ҳисобланган воситалар ва асбоб-ускуналардан ёки прекурсорлардан фойдаланган ҳолда қонунга хилоф равишда тайёрлаш ёки қайта ишлаш, шунингдек бундай воситаларни истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун бангихоналар ташкил қилиш ёки сақлаш”да гумонланишмоқда.

Мазкур модда бўйича айблов исботини топган тақдирда, Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, жиноятни содир этган кишига 10 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси берилиши кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG