Тоғли Бадахшоннинг Дарвоз туманида “Барги Сабз” нодавлат ташкилотининг тўрт нафар ходими автоҳалокатда ҳалок бўлди.
Фожиа 14 март куни содир бўлган. “Барги Сабз” ННТга тегишли Toyota Landcruiser ва Shakman юк машинасининг тўқнашуви натижасида ҳайдовчи ва унинг уч нафар йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлди, бир нафари жароҳат олди.
ННТ ходимлари Душанбедан Хоруғга хизмат сафари билан кетаётган бўлган. Ташкилот Тоғли Бадахшонда турли экологик лойиҳалар билан шуғулланади.
Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги томонидан тергов ҳаракатлари бошланди.
Статистик маълумотларига кўра, Тожикистон йўлларида ҳар куни уч киши ҳалок бўлади.
ННТ ходимлари Душанбедан Хоруғга хизмат сафари билан кетаётган бўлган.