Ссылки доступа

Ким Чен Ин яна бир бор урушга тайёргарлик кўришга чақирди


Ким охирги марта 3 ой олдин урушга тайёргарлик кўришга чақирган эди.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 14 март куни танк қўшинларининг ўқув машғулотларида қатнашди ва танкистларни "маънан урушга тайёрланишга" чақирган.

KCNA ахборот агентлиги маълум қилишича, Ким Чен Ин "дунёдаги энг кучли" деб атаган янги русумдаги танкни ўзи бошқариб кўрган.

Бу машғулотлар Ким Чен Ин охирги 11 кун ичида, яъни АҚШ ва Жанубий Корея ўртасида қўшма ҳарбий машғулотлар бошланганидан бери иштирок этган учинчи машғулотидир. КХДР одатда Жанубий Корея ва иттифоқчиларининг машғулотларини ўзига қарши ҳужумга шайлик деб баҳолайди ва ўзи ҳам жанговор машқларни ўтказади.

Аввалроқ Шимолий Корея раҳбари артиллерия ва пиёда қўшинларининг машқларида қатнашган эди.

Шимолий Корея матбуоти ёзишича, Ким Чен Ин танкистларга “урушга тайёрланишни” айтган.

Шимолий Корея мунтазам равишда Жанубий Корея билан уруш эҳтимоли ҳақида башорат қилиб келади. Ким охирги марта 3 ой олдин урушга тайёргарлик кўришга чақирган эди. Кимнинг таъкидлашича, Жанубий Корея билан қайта бирлашиш ортиқ имконсиз, чунки Жанубий Коеря ўзининг миллий сиёсати сифатида "ютиб юбориш орқали бирлашишни" танлаган. КХДР раҳбарининг сўзларига кўра, бу Шимолий Корея амал қиладиган “бир миллат, бир давлат ва икки тизим” тамойилига асосланган миллий бирлашиш схемасидан кескин фарқ қилади.

XS
SM
MD
LG