Ссылки доступа

Калтакланган аёлни собиқ эри билан эфирда яраштириб қўйишмочи бўлган қозоқ ток-шоуси ёпилади


Вазирнинг айтишича, теледастурдан кўзланган мақсад “оила қадриятини тарғиб қилиш, оиладаги зўравонликка қарши курашиш” бўлган, бироқ муҳаррирлар ушбу жонли эфирда узатилган сонида акс натижага эришган.

Калтакланган аёлни, уни огоҳлантирмасдан, собиқ эри билан эфирда яраштириб қўйишмочи бўлган қозоқ ток-шоуси эфирдан олинди. "Бироқ..." номли шоу Қозоғистоннинг «Хабар» давлат телеканалида эфирга узатилар эди.

Бу ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлгач, теледастурнинг ёпилиши ҳақида Қозоғистон маданият ва ахборот вазири Аида Балаева маълум қилди .

Унинг айтишича, теледастурдан кўзланган мақсад “оила қадриятини тарғиб қилиш, оиладаги зўравонликка қарши курашиш” бўлган, бироқ муҳаррирлар ушбу жонли эфирда узатилган сонида акс натижага эришган.

"Жонли эфирда содир бўлган воқеа телеканал муҳаррирлари учун катта сабоқ бўлиши керак. Бу ток-шоу ёпилади”, деди вазир.

Ёпилишга сабаб бўлган сонда 18 йил турмушда эрининг зуғумидан муттасил азият чеккан ва алалоқибат ажрашган аёл дарди эшитилиши лозим бўлган. Бироқ, телеканал вакиллари қаҳрамоннинг турмуш ўртоғи суратга олиш майдончасида бўлмаслигига ишонтиришган бўлса-да, бошловчилар уни эрини ҳам чақириб қўйишган. Сценарий бўйича, у бир даста гул билан кириб келиб, узр сўраши лозим эди. Бироқ, золим эрини кўришини кутмаган аёл эсанкираб қолиб йиғлай бошлаган.

Кўрсатув ижтимоий тармоқларда катта норозилик тўлқинига сабаб бўлди. Телеканал раҳбарияти ток-шоунинг ушбу қисми учун узр сўраган.

XS
SM
MD
LG