Ссылки доступа

Қозоғистон ҳарбийлари 13 март куни Остона яқинида ҳарбий техникада юриш қилади


Ҳукумат ижтимоий тармоқларда Қозоғистон ҳарбий техникаси қўшни Россияга олиб ўтилаётгани ҳақидаги хабарларни бир неча бор рад этишга мажбур бўлган.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги 13 март куни Оқмўла гарнизони хизматчилари ҳарбий техникада Остона атрофида юриш қилишини маълум қилди.

Ҳарбий техниканинг ҳаракатланиши “гарнизон ҳарбий қисмларининг жанговар шайлигини текширишнинг навбатдаги босқичи” доирасида амалга оширилмоқда.

Остона атрофидаги йўлларда автотранспортлар ҳаракатига вақтинчалик чекловлар жорий этилиши мумкин.

Мудофаа вазирлиги фуқаролардан бунга “тўғри муносабатда бўлишни” ва хотиржамликни сақлашни сўрамоқда. Шунингдек, вазирлик ижтимоий тармоқлардаги турли сохта хабарларга эмас, расмий ахборот манбаларига таяниб маълумот олишни сўрамоқда.

Мудофаа вазирлигининг ҳатти-ҳаракатларига қизиқиш Россиянинг Украинага босқини ҳамда 2022 йилда норозиликни бостириш учун Қозоғистонга КХШТ қўшма контингенти киритилганидан кейин ортган. Ҳукумат ижтимоий тармоқларда Қозоғистон ҳарбий техникаси қўшни Россияга олиб ўтилаётгани ҳақидаги хабарларни бир неча бор рад этишга мажбур бўлган.

XS
SM
MD
LG