Ссылки доступа

Тожикистонда оиладаги зўравонлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш таклиф қилинмоқда 


Тожикистонда камида ҳар иккинчи аёл ҳаётининг қайсидир даврида эри, қайнона-қайнотаси ёки бошқа оила аъзолари томонидан жисмоний, руҳий ёки иқтисодий зўравонликка дучор бўлган, дейилади ҳисоботда.

Брюсселда жойлашган Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик ноҳукумат ташкилоти Тожикистонда хотин-қизлар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ҳолат бўйича ҳисобот чоп этди.

"Эрга текканимдан кейин ҳаётим барбод бўлди" деб номланган ҳисоботда айтилишича, Тожикистонда камида ҳар иккинчи аёл ҳаётининг қайсидир даврида эри, қайнона-қайнотаси ёки бошқа оила аъзолари томонидан жисмоний, руҳий ёки иқтисодий зўравонликка дучор бўлган.

Ҳисоботни тузишда "Нотабене", “Сенинг танловинг”, “Ҳуқуқий ташаббус” каби жамоат ташкилотлари иштирок этган.

Ҳисобот тадқиқотчилар томонидан Тожикистонга аёллар орасида олиб борилган сўров ҳамда маҳаллий ва халқаро экспертлар, фаоллар, ҳуқуқшунослар ва ҳуқуқбонлар билан муҳокамалар асосида ёзилган.

Оиладаги зўравонлик кўламини баҳолаш қийин бўлса-да, тадқиқотчиларнинг фикрича, Тожикистонда камида ҳар иккинчи аёл ҳаётининг қайсидир даврида оила аъзолари томонидан зўравонликка дучор бўлган. Давлат статистика агентлиги томонидан 2017 йилда ўтказилган демографик тадқиқот шуни кўрсатдики, Тожикистондаги ҳар ўн аёлдан саккиз нафари ҳаётида камида бир марта оилада зўравонликка дучор бўлган. Турмушга чиқмаган аёллар энг кўп жабрни оналари ёки ўгай оналари, опа-сингиллар ёки ака-укаларидан кўрган.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, оиладаги зўравонлик муаммосидан хабардорлик даражаси юқори бўлишига қарамай, 47,4% аёлларда оиладаги зўравонлик “ҳар бир оиланинг шахсий иши”, 41 фоизи эса турмуш ўртоғи томонидан калтакланишни жоиз деб ҳисоблаши ҳайратланарлидир.

2014 йилда Тожикистонда маиший зўравонликнинг олдини олишга қаратилган Давлат дастури қабул қилинган, “Оиладаги зўравонликнинг олдини олиш тўғрисида”ги қонун амалдадир.

Бироқ, тадқиқотчиларнинг фикрича, оиладаги зўравонлик муаммоси долзарблигича қолмоқда.

Ҳисобот муаллифлари Тожикистон ҳукуматига оиладаги зўравонлик учун жиноий жавобгарликни белгилашни тавсия қилган.

XS
SM
MD
LG