Ссылки доступа

Фарғонада уч нафар ҳиндистонлик талаба газ портлашидан жароҳатланди


Фарғона шаҳридаги яшаш хонадонида газ портлаши содир бўлди, оқибатда уч нафар Ҳиндистон фуқароси — Фарғона тиббиёт институти талабалари жароҳатланди.

11 март куни Фарғона шаҳридаги яшаш хонадонида газ портлади, оқибатда уч нафар Ҳиндистон фуқароси жароҳат олди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Улар турли даражадаги термик куйишлар олган. Ҳозирда уларга шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Икки нафари 2001 йил ва бир нафари 2003 йилда туғилган жабрланувчилар Фарғона тиббиёт институтида ўқиб, Шарқ кўчасидаги ҳовлида ижара асосида яшаётган бўлган.

XS
SM
MD
LG