Қирғизистонда хизмат кўрсатган спорт устаси, бильярд бўйича уч карра жаҳон чемпиони Қанибек Сағинбоев "давлат мулкини ўзлаштиришда" ва "ҳужжатлари қалбакилаштиришда" айбланмоқда. Суд унга эҳтиёт чораси сифатида уй қамоғини танлади.
Қанибек Сағинбаев Бишкекдаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатига раҳбарлик қилаётган даврда мактаб мулкини ўзлаштирганликда ва давлатга бир миллион сомдан ортиқ зарар етказганликда айбланмоқда.
Шунингдек, Қанибек Сағинбоев мактаб директори лавозимига тайинланаётганида Болосоғуний номли Менежмент ва бизнес институтининг олий таълим ҳақидаги дипломини тақдим этган. Бироқ, терговда аниқланишича, Сағинбоев бу институтда ўқимаган ва унга ҳеч қандай диплом тақдим этилмаган.