12 март куни Қарағанда вилоятидаги Саранская конида бир ходим ҳалок бўлди.
Бу ҳақда хабар берган Қармет ширкатининг матбуот хизмати айтишича, "1980 йилда туғилган ходим махсус жиҳозларни ўрнатиш чоғида ҳаёт билан мос келмайдиган тан жароҳатларни олган”.
Бу, эҳтимол, ширкат эгалари алмашгандан сўнг ошкор қилинган биринчи конлардаги ўлим воқеасидир.
Мазкур кон аввал “АрселорМиттал Темиртау” ширкатига қарашли бўлган. Расмий маълумотларга кўра, саккизта кон ва Қарағанда вилоятидаги металлургия комбинатига эгалик қилувчи “АрселорМиттал Темиртау” ширкати объектларида сўнгги 15 йил ичида 100 дан зиёд одам ўлган.
Масалан, Қарағанда вилоятида Костенко номидаги кўмир конида 28 октябрга ўтар кечаси содир бўлган портлаш ортидан 46 киши ҳалок бўлган.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кондаги фожиадан сўнг “АрселорМиттал Темиртау” билан инвестициявий ҳамкорлик шартномаси тўхтатилишини билдирган. Шундан кўп ўтмай, "АрселорМиттал Темиртау" эгаси ўзгарди, ширкат ҳам "Қармет"
этиб қайта номланди.