Қайд этилишича, 1989 йилда туғилган Шаҳбоз Шодиев товламачилик, маблағ ўзлаштириш, ҳужжатларни сохталаштириш ва сохта ҳужжатлардан қасдан фойдаланганлик, 1997 йилда туғилган Шаҳбоз Сатимбоев эса товламачилик, паспорт ва бошқа муҳим шахсий ҳужжатларни қонунга хилоф йўл билан олганликда гумонланиб қидирувга берилган эди.
Хабарга мувофиқ, 2023 йили Озарбайжонда қўлга олинган бу шахсларга нисбатан ҳибсга олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланилган ва бир неча ой ҳибсда тутиб турилган икковлон “қатор халқаро ҳужжатларга мувофиқ равишда” Ўзбекистонга топширилган.
Халқаро қидирувга берилгани ортидан Озарбайжонда қўлга олинган икки ўзбекистонлик юртига экстрадиция қилинган. Бу ҳақда 1news.az сайти Озарбайжон Бош прокуратураси маълумотига таянган ҳолда хабар қилди.