“Гуруҳ 24” мухолифат ҳаракатининг фаоллари ҳаракат етакчиси Сухроб Зафар Туркияда ғойиб бўлганини айтмоқда.
Аввалроқ, февраль ойида Туркияда ҳаракатнинг яна бир фаоли, 39 ёшли Насимжон Шарифов бедарак йўқолган эди. Ундан ҳамон ҳеч қандай хабар йўқ.
Суҳроб Зафар 10 март кунидан бери алоқага чиқмаяпти. Унинг телефони ўчирилган. Унинг қаердалиги номаълум.
Фаолларнинг айтишича, Суҳроб Зафар кўплаб ўлдирилиши ёки Тожикистонга экстрадиция қилииниши ҳақида таҳдидлар олган.
Суҳроб Зафар 2014 йилда Туркияга кўчиб келган. Туркияда у кўп марта Тожикистон талаби билан ҳибсга олинган, лекин ҳар сафар қўйиб юборилган.
«Гуруҳ 24» ҳаракати мухолифатчи тадбиркор Умарали Қувватов томонидан ташкил этилган. Тадбиркорнинг ўзи 2015 йилда Истанбулда ўлдирилган. Ҳаракат Тожикистонда суд томонидан 2014 йилда «экстремистик» деб эълон қилинган. Ўнлаб одамлар ушбу ташкилотга аъзоликда айбланиб, қамалган.
Туркия авваллари Марказий Осиёдан қочиб келган мухолифат вакиллари учун хавфсиз жойга айланган эди, бироқ оҳирги пайтлар Туркия ҳам кўплаб фаолларни экстрадиция қилмоқда.
Туркия авваллари Марказий Осиёдан қочиб келган мухолифат вакиллари учун хавфсиз жойга айланган эди, бироқ оҳирги пайтлар Туркия ҳам кўплаб фаолларни экстрадиция қилмоқда.