Қозоғистондаги Сулаймон Демирел университетида (СДУ) талабаларга аёллар юришини ўтказишга рухсат берилмади, 8 март арафасида гендер муаммоларни ёритган варақалар ҳам олиб ташланган.
Талабалардан бири Озодлик билан суҳбатда университет хотин-қизлари марш орқали гендер муаммоларга эътиборни тортмоқчи бўлганини айтди.
“Биз 8 март куни гуллар ва концертлар куни эмаслигини тушунтирмоқчи эдик. Биз шу юриш орқали зўравонликка, жумладан оиладаги зўравонликка, таъқибга учраган ҳар бир аёлни қўллаб-қувватламоқчи эдик. Мамлакатда аёлларнинг овози янграйдиган майдон мавжуд эмас. Шу боис, университет ҳудуди шундай майдонга айланади деб умид қилгандик, бироқ бунга рухсат беришмади”, дейди хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз исми сир қолишини истаган талабалардан бири.
Унинг айтишича, Google формаси орқали маршни қўллаб-қувватловчи петицияга 78 киши имзо чеккан. Университетдан рад жавобини олгач, ташкилотчилар варақалар орқали эътиборни аёллар ҳуқуқи масаласига қаратмоқчи бўлган. Улар университет ҳудудида варақаларни тарқатган, бироқ бу варақалар ҳам тезда йиғиштириб олинган.
СДУ матбуот хизмати Озодлик мухбирига талабанинг ҳикоясини деярли тасдиқлади. СДУ изоҳига кўра, ҳар қандай оммавий тадбир ўтказишдан олдин маҳаллий ҳокимликдан рухсат олиш лозим. Тадбир ташкилотчилари бундай рухсат олмаган.
Аввалроқ Назарбоев университетида ҳам талабаларга 8 март куни муносабати билан аёллар юришини ўтказишга рухсат берилмаган эди.
Аввалроқ Назарбоев университетида ҳам талабаларга 8 март куни муносабати билан аёллар юришини ўтказишга рухсат берилмаган эди.