Ҳодиса Квинс даҳасида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилаётган зиёфат пайтида юз берган. Воқеага эр-хотин Жамшид Неъматов ва Амира Неъматова ўртасида келиб чиққан жанжал сабаб бўлган.
Низо пайтида эр хотинига пичоқ билан зарба берган ва уни оғир жароҳатлаган. Воқеа жойига етиб келган Ню-Йорк полицияси ходимлари эркакдан қўлидаги пичоқни ташлашни талаб қилган.
Бироқ у талабга бўйсунмаган, полиция ходимлари эса унга ўқ узишга мажбур бўлган. Оқибатда Жамшид Неъматов ҳалок бўлган.
Марҳумнинг рафиқаси эрининг ўлганини билмайди. У Elmhurst тиббиёт марказида операцияни бошдан кечирган ва яна жарроҳлик амалиёти ўтказилиши мумкин. Ўзбекистонлик эр-хотиннинг тўрт нафар фарзанди: 23 ва 20 ёшли икки қизи ҳамда 17 ва 14 ёшли икки ўғли бор.
Оиланинг исмини ошкор этмаган қариндошининг айтишича, эркакнинг соғлиғида муаммолар бўлган. Қўшнилар эса бу оилада ҳеч қачон жанжал кузатилмаганини қўшимча қилмоқда.