Ссылки доступа

Толибон CASA-1000 лойиҳасига қўшилди


CASA-1000 лойиҳасининг харитаси
CASA-1000 лойиҳасининг харитаси

Лойиҳа 2021 йилнинг августида, Толибон ҳокимиятга келганидан сўнг тўхтатилган эди. 

Толибон ҳукумати CASA-1000 лойиҳасини амалга оширишга расман қўшилди. Лойиҳага қўшилиш муносабати билан 8 март куни ўтказилган расмий маросимда Қирғизистон, Афғонистон, Покистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.

Толибон ҳукуматининг матбуот котиби Забиҳулла Мужохид Твиттерда ёзишича, "Икки йиллик танаффусдан сўнг Жаҳон банки CASA-1000 лойиҳасини давом этади".

Лойиҳа 2021 йилнинг августида, Толибон ҳокимиятга келганидан сўнг тўхтатилган эди.

CASA-1000 лойиҳаси доирасида Тожикистон ва Қирғизистон электр энергиясини Афғонистон ҳамда Покистонга сотиш назарда тутилади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард 170 миллион доллар бўлиб, Қирғизистон ва Тожикистондан Афғонистон орқали Покистонга 1222 километр узунликда юқори кучланишли электр тармоғи барпо этилади.

Бу юқори кучланишли линия орқали Жанубий Осиё мамлакатлари йилига Тожикистон ва Қирғизистондан 5 миллиард киловатт соатгача бўлган миқдорда экологик тоза электр энергиясини сотиб олишлари мумкин бўлади.

Лойиҳа Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки, АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги, АҚШ Давлат департаменти, Британия халқаро ҳамкорлик вазирлиги, Австралия халқаро тараққиёт агентлиги томонидан молиялаштирилади.

XS
SM
MD
LG