Ссылки доступа

Ўзбекистонда кетма-кет икки зилзила қайд этилди


Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида кетма-кет икки зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Маҳаллий вақт билан 7 март соат 00:33 да Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Эпицентр: Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани. Зилзила координаталари: 38,77 градус шимолий кенглик; 64,95 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,4. Чуқурлик 11 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 457 километр жанубий-ғарбда.

Республика ҳудудида сезилиш кучи:

Касби туманида 2-3 балл,
Нишон туманида 2 балл,
Муборак туманида 2 балл,
Қоравулбозор туманида 2 балл,
Қарши шаҳрида 2 балл,
Қарши туманида 2 балл,
Косон туманида 2 балл,
Олот туманида 2 балл.

Шунингдек, худди шу вақтда Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида яна бир ерости силкиниши қайд этилди. Зилзила координаталари: 38,76 градус шимолий кенглик; 64,85 градус шарқий узунлик.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

Қашқадарё вилоятида 2 балл,
Бухоро вилоятида 2 балл.

XS
SM
MD
LG