Тожикистон Олий суди одам ўғирлаш ва қотилликда гумонланаётган милиция подполковниги Акмал Юсуфзодани 19 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди. Прокурор 20 йил сўраган эди.
Прокуратура маълумотларига кўра, можарога Тожикистон давлат тижорат университетида ишлайдиган Раҳмонов билан айни университетда ишлайдиган подполковнинг рафиқаси ўртасидаги эҳтимолий ишқий муносабатлар сабаб бўлган.
Акмал Юсуфзода Исмоил Раҳмоновни "эркакча суҳбатга" чақириб, жияни Исмоилжон Шукуров ёрдамида уни мажбуран машинага ўтқазиб олис жойдаги дарё бўйига оборганини ва қўлини камар билан боғлаб, "ўлдириш мақсадида" дарёга ташлаб юборганликда айбланмоқда. Унинг ўзи Исмоил Раҳмоновнинг қўлини боғламаганини, уни шунчаки сувга итариб юборганини иддао қилмоқда.
Исмоил Раҳмоновнинг жасади ҳали топилмади.
Қотилликда ёрдамлашган милиционернинг жияни Исмоилжон Шукуров ҳам 12 йилга қамалди.
Акмал Юсуфзода ИИВ Марказий аппаратида Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи ёрдамчиси лавозимида ишлар эди.
У Исмоил Раҳмоновнинг қўлини боғлаб, "қасддан ўлдириш мақсадида" дарёга ташлаб юборганликда айбланмоқда.