Бишкекда телефон фирибгарларига ёрдам бериб юрган курьер ҳибсга олинди. ИИВ маълум қилишича, у фирибгарлик қурбонларидан пулларни олиб жиноятчиларга обориб бериш билан шуғулланган.
Телефон фирибгарларнинг энг сўнгги қурбонларидан бири полицияга мурожаат қилган. Жабрланганнинг айтишича, фирибгарлар унинг телефонига қўнғироқ қилиб, “қизи бахтсиз ҳодисага учраганига" ишонтиришган ва 12 000 АҚШ долларини курьер орқали олган.
Курьер қўлга олинган. 21 яшар талаба бўлмиш курьер яна бешта фириб воқеаларига алоқадорлиги аниқланган.
ИИВ баёнотида айтилишича, вазирлик телефон фирибгарлигига қарши курашни кучайтирган. Аввалроқ, Бишкекда фирибгарлик билан шуғулланган халқаро жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.