Freedom House эркинлик даражасини икки омилнинг ривожланиши билан баҳолайди: сиёсий ҳуқуқлар ва фуқаролик эркинликлари. Ўзбекистонга сиёсий ҳуқуқлар бўйича 2 балл, фуқаролик эркинликлари бўйича 10 балл берилди.
Мамлакат ўтган йили ҳам худди шундай кўрсаткични қайд этганди.
Рўйхатда Тожикистон - 5 балл (эркин эмас), Туркманистон - 2 балл (эркин эмас), Қозоғистон - 23 балл (эркин эмас), Қирғизистон - 27 балл (эркин эмас), Беларусь - 8 балл (эркин эмас), Россия - 13 балл (эркин эмас), Украина — 49 балл (қисман эркин) тўплаган.
Финляндия энг юқори рейтинг баҳосини олди — 100 балл. Ундан кейинги ўринларда 99 балл билан Янги Зеландия ва Швеция бормоқда.
Энг ёмон натижаларни Тибет - 0 балл, шунингдек, Сурия ва Жанубий Судан (ҳар бирида 1 балл) қайд этди.
Freedom House ўз ҳисоботида дунё бўйлаб эркинлик даражаси кетма-кет 18-йил пасайганини таъкидлади. Ўтган йил давомида 52 та давлатда пасайиш кузатилган, фақат 21 та давлатда яхшиланиш қайд этилган.