Ссылки доступа

Ўзбекистонда уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди


Бешариқ туманида эркак ҳамда унинг 12 ёшли қизи ва 11 ёшли ўғли ис газидан заҳарланиб вафот этди. Кўздан кечириш давомида хонадонда ностандарт қўлбола иситиш печидан фойдаланилгани аниқланди.

Бош прокуратурага кўра, 1 март куни Фарғона вилояти Бешарик туманида 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Қайд этилишича, туманнинг «Ободон» кўчасида яшаган 51 ёшли эркак ва унинг 2 нафар фарзанди — 12 ёшли қизи ва 11 ёшли ўғли яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Кўздан кечириш давомида марҳумлар истиқомат қилган хонадонда ностандарт қўлбола иситиш печидан фойдаланилгани аниқланган.

Ҳолат бўйича суд тиббиёт экспертизаси тайинланган. Текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG