Ссылки доступа

Қозоғистонда ҳуқуқбон Айдар Сиздиков бир йил аввалги тадбир деб 15 суткага қамалди


Сиздиковнинг ўзи қонун бузганлигини инкор этган. Унинг айтишича, у фақатгина намойишни видеога олган.

Фаол ва ҳуқуқбон Айдар Сиздиков 15 кунга ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда Қозоғистондаги сиёсий таъқибларни кузатувчи Tirek.info нашри.

Сиздиков 1 март куни Европа Иттифоқи ваколатхонаси олдида 2023 йилнинг март ойида бўлиб ўтган тинч намойишда “иштирок этгани” учун ҳибсга олинган. Намойишда фаоллар сиёсий маҳбусларни озод қилишни талаб қилганди.

Нашрнинг тахминича, ҳуқуқбон 8 март куни бўлиб ўтиши мумкин бўлган эҳтимолий акциялар олдидан превентив чора сифатида ҳибсга тиқилган. Сиздиков тинч йиғилишлар тўғрисидаги қонунни бузганликда айбланган.

Сиздиковнинг ўзи қонун бузганлигини инкор этган. Унинг айтишича, у фақат намойишни видеога олган.

Айдар Сиздиков Қозоғистонда сиёсий маҳбусларни озод этиш талаби билан бир неча бор тинч намойишларни уюштирган сиёсий фаол ва ҳуқуқбондир. Расмийлар мамлакатда сиёсий маҳбуслар мавжудлигини рад этади.

XS
SM
MD
LG