Собиқ соғлиқни сақлаш вазири, парламентнинг собиқ депутати Дамира Ниёзалиева сайловчиларнинг овозини сотиб олишда айбдор деб топилди. 29 февраль куни Бишкекнинг Ленинский туман суди уни ва яна беш кишини уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилган. Бироқ, Бишкек шаҳар суди матбуот хизматининг хабар беришича, улар Қирғизистон Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан январда эълон қилинган амнистияга тушган ва жазони ўташдан озод этилди.
Дамира Ниёзалиева Жўқорғу Кенеш депутатлигига навбатдан ташқари сайловда номзод сифатида қатнашган. 2023 йил 28 май куни бўлиб ўтган овоз беришда у етакчилик қилаётган эди. Бироқ ижтимоий тармоқларда унинг жамоаси сайловчиларнинг овозини сотиб олаётганини акс этган аудио ва видео пайдо бўлгач, МСК Ниёзалиевани номзодлар рўйхатидан олиб ташлаган, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Унинг ўзи бу воқеаларни "мухолифларнинг фитнаси" деб атаган.
Сайловда иккинчи ўринни эгаллаган Улан Сариевга ҳам айни айблов қўйилган.
МСК иккала номзоднинг кўрсаткичларини бекор қилиб, сайлов натижаларини ҳақиқий эмас деб топган.
Қирғизистон собиқ вазири Дамира Ниёзалиева овозларни сотиб олишда айбдор деб топилди, бироқ амнистияга тушди
Дамира Ниёзалиева Жўқорғу Кенеш депутатлигига навбатдан ташқари сайловда номзод сифатида қатнашган.