Ссылки доступа

Kaktus.media “Вечерний Бишкек” даъвоси бўйича қарзни тўлаб беришда кўмак сўрамоқда


Kaktus.media нашри "Вечерний Бишкек" газетасининг даъвоси бўйича маблағни тўлаш учун ҳайрия кампаниясини бошлади.

Қирғизистон Олий судининг 2023 йил ноябрдаги қарорига кўра, Kaktus.media нашри "Вечерний Бишкек" газетасига 500 минг сом, нашр журналисти Диля Юсупова эса 100 минг сом тўлаб бериши лозим.

Нашр ҳозирда бундай маблағни тўлаб беришга на таҳририятда, на журналистда имкон борлигини таъкидламоқда.

Нашрнинг қўшимча қилишича, даъвогарга 100 минг сом ўтказилган, бироқ 1 майга қадар қолган 400 минг сомни тўлаб бериш лозим.

"Вечерний Бишкек” газетаси Kaktus.media сайтига қарши дВгқраъво аризасини газета ёпилганлиги, ходимлари ишдан бўшатилганлиги ҳақидаги мақола деб судга киритган. Даъвогар аслида 50 миллион сом ундирилишини талаб қилган, суд бу даъвони қисман қаноатлантирган.

Kaktus.media нашрининг таъкидлашича, мақолада тўғри фактлар келтирилган. "Вечерний Бишкек" газетасининг мақола чиққанидан бери битта ҳам сони чоп этилмаган, газетанинг катта қарзлари борлиги ҳақидаги даъволар эса далиллар билан исботланган.

Ундан ташқари, "Медиа Полиси Институти" ҳуқуқшунослари мазкур иш бўйича суд қарорларини шарҳлар экан, юридик шахсга маънавий зарар етказиш мумкин эмаслигини таъкидлайдилар. Даъвогар жавобгарнинг ёлғон маълумотни эълон қилганлиги ҳақида далиллар ҳам келтира олмаган.

XS
SM
MD
LG