Қозоғистон 2024 йилнинг 1 март кунидан ягона вақт зонасига ўтди.
Аввал Қозоғистонда иккита вақт зонаси мавжуд (UTC+5, UTC+6) бўлган. Ғарбий Қозоғистон минтақаси тўртинчи (UTC+4+1), Остона, Олмаота, Чимкент ва бошқа вилоятлар бешинчи (UTC+5+1) вақт зонасида жойлашган. Лекин, мамлакат аслида тўртта вақт зонасида жойлашган: UTC+3, UTC+4, UTC+5, UTC+6.
2024 йилнинг март ойидан эса бутун мамлакат бўйлаб UTC+5 вақт зонаси жорий этилди.
Мутахассисларнинг фикрича, бу вариант энг тўғри ва мақбул вариант бўлиб, у Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида табиий вақтга энг яқин вақт зонасидан фойдаланиш имконини беради.
Мутасаддилар ягона вақт зонасига ўтишни "икки вақт зонасида яшашнинг ижтимоий оқибати сурункали уйқусизлик, жисмоний ва ақлий фаоллик ва иммунитетнинг пасайиши" эканлиги билан асослаган.
2005 йилгача Қозоғистон ҳар йили ёзги вақтга ўтиб келган.