Ссылки доступа

Бухородаги дўкон ертўласида газ портлади: бир киши вафот этди


Бухорода газ портлаши, 1 март, 2024
Бухорода газ портлаши, 1 март, 2024

1 март куни соат 08:57 ларда Бухоро шаҳри Ёшлик маҳалласидаги автомобил эҳтиёт қисмлари дўкони ертўласида, дастлабки маълумотларга кўра, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди.

Дўкон икки қаватли бинонинг 1-қаватида жойлашган бўлиб, портлаш оқибатида 1-қаватнинг 2 дона бетон плитаси қулаб тушган, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Чақнаш сабаби ва зарари аниқланмоқда. Воқеа жойида ёнғин содир бўлмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна 1 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.

Воқеа жойига вилоят ва шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда ёнғин-қутқарув экипажлари ва тегишли идоралар ходимлари етиб боришган.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG