Бишкек шаҳар суди Первомайский туман судининг аввалроқ чиқарилган қарорини тўғри деб топди ва 24.kg нашрининг журналистлари муҳрланган офисини очиб у ерда ишлашда давом этиши сўровини рад этди.
Нашрнинг адвокати суддан Жиноят-процессуал кодексида "муҳрлаш" каби ҳаракат кўзда тутилмаганини, МХДҚ терговчилари офисдан аллақачон барча ашёларни олиб чиқиб кетганини ва иш жойисиз журналистлар ўз фаолиятини давом эттира олмаётганини инобатга олишни сўраган.
Суд адвокатнинг илтимосини кўриб чиқди ва терговчининг ҳаракатларида қонунбузарлик йўқлигини қайд этиб, адвокатнинг илтимосномасини рад этди.
6 февраль куни Қирғизистоннинг бир гуруҳ ОАВлари, ҳуқуқбонлари ва экспертлар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевдан 24.kg нашрининг офисини очиб фаолият юритишда давом этишини сўраган. Аввалроқ шундай илтимос билан 24.kg нашрининг раҳбари Асел Оторбоеванинг ўзи ҳам мурожаат қилган эди.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари 15 январь куни 24.kg нашрининг Бишкекдаги офисида тинтув ўтказиб, уни муҳрлаб кетган эди. Нашр раҳбари Асел Оторбаева, бош муҳаррирлар Махинур Ниёзова ва Антон Лимарлар ҳам “уруш тарғиботи” моддаси бўйича қўзғатилган жиноят иш доирасида сўроқ қилинган.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари 15 январь куни 24.kg нашрининг Бишкекдаги офисида тинтув ўтказиб, уни муҳрлаб кетган эди.