Ссылки доступа

Бухорода ҳиндистонлик талаба вафот этди


Ҳиндистонлик талаба Навас Насмел
Ҳиндистонлик талаба Навас Насмел

Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2-босқич талабаси, 2003 йилда туғилган ҳиндистонлик Навас Насмел 28 феврал куни вафот этди.

Институт ахборот хизмати берган маълумотга кўра, талабалар турар жойидаги ўз хонасида унинг соғлиги ёмонлашган ва тез тиббий ёрдам чақиртирилган.

Талаба Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган, бироқ кўрсатилган зарур тиббий ёрдам ва муолажаларга қарамасдан Ҳиндистон Республикаси фуқароси вафот этган.

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Бухоро филиали томонидан тақдим этилган дастлабки ташхисга кўра, марҳум икки томонлама ўпкаларнинг тотал пневманияси оқибатида юзага келган ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Институт маъмурияти Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда талабанинг яқинлари хабардор қилган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG